Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Барча янгиликлар
21 Июн
2022

Befit Race-2022 халқаро марафони

19 июнь куни “Амирсой” тоғ курорти ҳудудида Befit Race-2022 тўсиқлар оша югуриш халқаро марафони бўлиб ўтди. Мусобақада Қозоғистон, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатлар, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси жамоалари иштирок этди. 30 дан ортиқ жамоалар 5 км масофага 14 та тўсиқлар оша ғолиблик учун курашди, ҳар бир жамоада 4 нафардан (уч эркак ва бир аёл) иштирок этди. Спортчилар ўзларининг эпчиллиги ва жамоавий меҳнати туфайли ностандарт шароитларда қийин тўсиқлардан тез ва аниқ ўтишди. Қизғин, аммо қизиқарли ўтган мусобақа натижасида Миллий гвардия жамоаси (Валентина Кибалникова, Муҳаммад Тўраев, Бахриддин Умаралиев ва Суннат Салимов) фахрли 1-ўринни эгаллади. Жамоа ишини пухта ташкил этгани ва тайёргарлиги учун мураббийимиз, Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Александра Котляровага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сафдошларимизни ғалаба билан самимий муборакбод этиб, «Abu Dhabi Spartan World Championship» жаҳон чемпионатида янада муваффақият ва ғалаба тилаймиз!

21 Май
2022

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР ЎЗ ЧАҚҚОНЛИКЛАРИ, ЭПЧИЛЛИГИ ВА ИРОДАСИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗДИЛАР

Функционал кўпкураш федерацияси ва Миллий Гвардия томонидан ўтказилаётган навбатдаги беллашувларда 35 нафар йигит-қизлар ўз эпчилликларини синовдан ўтказишди. Республикамизда илк маротаба имконияти чекланган болалар орасида ташкил этилган мазкур баҳслар Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 100 сонли мактаб интернати ўқувчилари орасида ўтказилди. Тарбияланувчилар функционал кўпкураш тўгарагида бир неча ойлардан буён шуғулланиб келишади. Бугун эса улар турли шартлар асосида ўз чаққонликларини исботладилар. Болалар имконияти чекланган бўлишига қарамай ҳакамлар кўмагида шартларни хатосиз бажаришга ҳаракат қилдилар. Шартлар икки ёш тоифасида, йигит ва қизлар учун алоҳида кўринишда бажарилди. Ушбу беллашувларда шартларни дастлаб, ўғил болалар бошлаб беришди. Улар, 1-машқлар жамланмасида, ўтириб-туриш ва югуриш машқларини, 2-машқлар жамланмасида эса капалакча машқи ва қутилар атрофида ҳаракатланиш каби қизиқарли шартларни бажардилар. Қизлар ҳам шартларни эпчиллик ва аниқликда бажаришга ҳаракат қилдилар.Муҳими, иштирокчилар доимий тарзда функционал кўпкураш тўгарагида ушбу машқларни бажариб келганликлари сабабли шартлар уларда унчалик мураккаблик туғдирмади. Катта шодиёна сифатида ўтган мусобақа ўқувчилар орасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Энг чаққон ва эпчил иштирокчилар орасидан ғолиб ва совриндорлар аниқланиб уларга, эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, қўшимча номинациялар бўйича ҳам иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан рағбатлантириб совғалар улашилди. Келажакда Федерация ташаббуси билан бу каби мусобақалар мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда.

26 Мар
2022

АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛАЛАР ЎРТАСИДА ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Функционал кўпкураш федерацияси ҳамда "Стереотипларни ўзгартирамиз - спорт барча учун" Downside sport Нотижорат ижтимоий ахборот лойиҳаси ҳамкорлиги, шунингдек Миллий гвардия кўмагида алоҳида эътиборга муҳтож (Даун синдромли) болалар учун мусобақалар ташкил этилди. Ўзида чаққонлик, эпчиллик ва тезкорликни талаб этувчи мазкур спорт турида болалар шартларни мустақил бажара олишмайди. Уларга махсус кўнгиллилардан иборат жамоа кўмакчи бўлишди. Иштирокчилар шартларни қувноқ эстафета тарзида бажардилар. 3-5, 7-14 ва 18 ёш тоифасида иштирок этган йигит-қизлар махсус тўсиқларни айланиб ўтиш, қутилар устидан сакраш, умбалоқ ошиш каби оддий спорт элементларини бажаришди. Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 45 нафар болалар якка тартибда кўнгиллилар ва яқинлари кўмагида шартларни бажариб маррага етиб келишди. Функционал кўпкураш машқларини бажариш орқали бу болаларнинг жисмоний имкониятлари янада яхшиланади, таянч- ҳаракатланиш тизими меъёрида ривожланади. Уларда вазиятни олдиндан баҳолаш, тезкор ҳаракатланиш, бегона болалар билан дўстлашиш каби хислатлар шаклланиб, ижтимоий ҳаётга мослашиш имконияти пайдо бўлади. Қизғин беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланиб уларга эсдалик совғалари топширилди.

26 Дек
2021

ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ ФЕДЕРАЦИЯСИ КУБОГИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

25 декабрь куни Функционал кўпкураш федерацияси ва Миллий гвардия ҳамкорлигида Шайхонтоҳур туман қўриқлаш бўлими спорт мажмуасида пойтахтимизнинг барча туманларидаги умумтаълим мактабларининг 9-11—синф ўқувчилари ўртасида спортнинг функционал кўпкураш тури бўйича Федерация кубоги учун мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувларда 24 та жамоанинг ҳар бири 2 нафар қиз ва 2 нафар ўғил болалардан иборат бўлиб, спортчилар 2 йўналишли машқлар жамланмасидаги спорт элементларини бажардилар.Натижаларга кўра ғолиб жамоалар номи аниқланди: 3-ўрин Чилонзор тумани 168-сонли умутаълим мактаби ёшларига;2-ўрин Янги ҳаёт тумани 329-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига;1- ўрин Сирғали тумани 284-сонли умумтаълим мактаби йигит-қизларига насиб этди.Мусобақада ғолиблари ва фаол иштирокчиларига федерация ва Миллий гвардия томонидан кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

7 Дек
2021

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ ВА ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ СПОРТ ТУРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

4 декабрь куни Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерациясида учрашув бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги спортчилари ўртасида ўтказилган "SIBERIAN SHOWDOWN" халқаро турнирида фаол иштирок этган спортчиларимиз Д. Синицкий ва Р. Газизулин Федерациянинг эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, Федерация раҳбарияти "Buka Gym" ўқув маркази директори Г. Давлатова ҳамда "BeFit" спорт клуби мураббийи Е. Мухсимоваларга Функционал кўпкураш бўйича спортчиларни тайёрлашда қўшган ҳисса учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шу билан бирга, 2022 йилда функционал кўпкураш спорт турини янада ривожлантириш, аҳоли орасида оммалаштириш ва юртимизда нуфузли мусобақаларни ўтказиш бўйича истиқболли режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳамкорларимиз

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech