1985-йил 7-августда Самарқанд шаҳрида туғилган.
2008-йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ҳарбий техника билим юртини тамомлаган.
Мутахассислиги: электрон кузатув ва хавфсизлик тизимларига муҳандислик ва техник хизмат кўрсатиш.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатларининг кўп карра совриндори.
Триатлон бўйича халқаро мусобақалар ҳаками.
Ўқув қўлланмалари муаллифи: CrossFit, функционал кўпкураш, Pekiti Tirsia Kali, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш.
Ҳозирда подполковник, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси.