Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Дастлаб 80-90-йилларда умумий жисмоний тайёргарлик тизими тадқиқ қилинди ва жорий этилди.
Умумий жисмоний тайёргарлик – жисмоний машқлар тизими бўлиб, у барча жисмоний фазилатларни (куч, чидамлилик, тезлик, чаққонлик, мослашувчалик) энг мақбул бирикмасида ривожлантиришга қаратилган. Умумий жисмоний тайёргарлик ҳар қандай спорт турига ёки алоҳида машқлар мажмуасига асосланган бўлиши мумкин.
У ҳарбий хизматчилар, мактаб ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида жисмоний ривожланиш даражасини ошириш, шунингдек, спортчиларни мусобақаларга асосий тайёргарлиги учун фаол ишлатилган.
2000 йилда Грег Глассман ва унинг рафиқаси Лорен Женай спортнинг CrossFit – спортнинг янги турини ташкил этишдилар.
Кроссфит (ингл. cross – "кесиб ўтмоқ", "жадаллаштирмоқ", “қовуштирмоқ” ва fit – "фитнес") – айлана шаклида бажариладиган барча мушак гуруҳлари учун махсус машқлар тўплами. У оғир атлетика, плиометрик (сакраш машқлари), пауерлифтинг (спортчи учун энг оғир вазн қаршилигини енгиш), югуриш, гимнастика, тарози тошни кўтариш ва бошқа спорт машғулотлари элементлари билан интенсив интервалли машғулотларни ўз ичига олади.
Биринчи спорт зали Калифорнияда жойлашган бўлиб, 2005 йилда – 13, 2013 йилда эса 8 мингдан зиёд зал очилган. юртлари талабалари ўртасида жисмоний ривожланиш даражасини ошириш, шунингдек, спортчиларни мусобақаларга асосий тайёргарлиги учун фаол ишлатилган.
2000 йилда Грег Глассман ва унинг рафиқаси Лорен Женай спортнинг CrossFit – спортнинг янги турини ташкил этишдилар.
Кроссфит (ингл. cross – "кесиб ўтмоқ", "жадаллаштирмоќ", “ќовуштирмоќ” ва fit – "фитнес") – айлана шаклида бажариладиган барча мушак гуруҳлари учун махсус машқлар тўплами. У оғир атлетика, плиометрик (сакраш машқлари), пауерлифтинг (спортчи учун энг оғир вазн қаршилигини енгиш), югуриш, гимнастика, тарози тошни кўтариш ва бошқа спорт машғулотлари элементлари билан интенсив интервалли машғулотларни ўз ичига олади.
Биринчи спорт зали Калифорнияда жойлашган бўлиб, 2005 йилда – 13, 2013 йилда эса 8 мингдан зиёд зал очилган.

Мамлакатимизда мазкур спорт тури 2021 йилнинг 23 апрель куни Функционал кўпкураш спорт тури сифатида расмий ташкил этилди, лекин юртдошларимиз 4 йилдан буён ушбу спорт турини фаол ўзлаштирмоқда. Бугунги кунда республикамизда, мазкур спорт турини оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Мирзаевич Жўраев ташаббуси билан, мазкур спорт тури бўйича янги федерация ташкил этилиб, унинг асосий меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Федерациянинг асосий таркиби тасдиқланиб, вазифалари белгиланди.
2021 йилнинг 18 август куни Миллий гвардия Қўмондони ўринбосари-Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник М.Ж.Ғаниев федерация раиси этиб тайинланди. Шунингдек, федерация раиси ўринбосарлари, тегишли масъул лавозимлар ҳамда мураббийлар тайинланди. Функционал кўпкураш федерацияси томонидан ўтган қисқа вақт оралиғида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган “Tribe”, “BukaGym”, “Akhmat”, “998” каби бир қатор спорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Функционал кўпкурашни янги босқичга олиб чиқиш, ҳудудларда янги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, ўзида куч, ирода ва чидамлиликни талаб этадиган ушбу спорт турида ёш иқтидор эгаларини кашф этиш, янги чемпионларни тарбиялаш, республика ва халқаро мусобақаларни ташкил этиш, спортчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш,, моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш, янги тўгараклар очиш борасида чора-тадбирлар амлга оширилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech