Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР ЎЗ ЧАҚҚОНЛИКЛАРИ, ЭПЧИЛЛИГИ ВА ИРОДАСИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗДИЛАР

Функционал кўпкураш федерацияси ва Миллий Гвардия томонидан ўтказилаётган навбатдаги беллашувларда 35 нафар йигит-қизлар ўз эпчилликларини синовдан ўтказишди. Республикамизда илк маротаба имконияти чекланган болалар орасида ташкил этилган мазкур баҳслар Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 100 сонли мактаб интернати ўқувчилари орасида ўтказилди. Тарбияланувчилар функционал кўпкураш тўгарагида бир неча ойлардан буён шуғулланиб келишади. Бугун эса улар турли шартлар асосида ўз чаққонликларини исботладилар. Болалар имконияти чекланган бўлишига қарамай ҳакамлар кўмагида шартларни хатосиз бажаришга ҳаракат қилдилар.

Шартлар икки ёш тоифасида, йигит ва қизлар учун алоҳида кўринишда бажарилди. Ушбу беллашувларда шартларни дастлаб, ўғил болалар бошлаб беришди. Улар, 1-машқлар жамланмасида, ўтириб-туриш ва югуриш машқларини, 2-машқлар жамланмасида эса капалакча машқи ва қутилар атрофида ҳаракатланиш каби қизиқарли шартларни бажардилар. Қизлар ҳам шартларни эпчиллик ва аниқликда бажаришга ҳаракат қилдилар.Муҳими, иштирокчилар доимий тарзда функционал кўпкураш тўгарагида ушбу машқларни бажариб келганликлари сабабли шартлар уларда унчалик мураккаблик туғдирмади.

Катта шодиёна сифатида ўтган мусобақа ўқувчилар орасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Энг чаққон ва эпчил иштирокчилар орасидан ғолиб ва совриндорлар аниқланиб уларга, эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, қўшимча номинациялар бўйича ҳам иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан рағбатлантириб совғалар улашилди.

Келажакда Федерация ташаббуси билан бу каби мусобақалар мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech