Куни кеча Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасида функционал кўпкураш федерацияси раиси М.Ғаниев ҳузурида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда федерация аъзолари ҳамда мураббийлари иштирок этди.
Кун тартибида ёшлар ўртасида функционал кўпкураш спорт турини оммалаштириш, ривожлантириш, турли мусобақа ва чемпионатлар ташкил этиш, спортчиларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Мамлакатимизда функционал кўпкураш спорт тури бўйича илк маротаба бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатини юксак савияда ўтказишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ҳакамлар, спорт ташкилотлари мураббийларининг меҳнатини алоҳида эътироф этлди. Бу каби мусобақаларни вилоятларда ҳам сифатли ташкил этиш, ёшларни унга кенг жалб этиш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Поделиться: