Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЖАМОАВИЙ БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

   Куни кеча Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази дала ўқув базасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида Функционал кўпкураш спорт тури "UZBEK RACE" йўналиши бўйича Миллий гвардия жамоавий биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Миллий гвардия ҳамда Функционал кўпкураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада, Миллий гвардия марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти, Функционал кўпкураш федерацияси жамоаси, Республика ўғил болалари ўқув тарбия муассасаси ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, умумтаълим мактаб уқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

   Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олганлар, бугунги кунда мазкур спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, барча қатнашувчиларга омад ёр бўлишини тиладилар. Шунингдек, театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.

         

   Шундан сўнг бўлиб ўтаётган мазкур беллашувларга қуръа ташланиб, қизғин баҳсларга старт берилди. Мусобақа иштирокчилари ўз чаққонликлари ва жамоавий ҳаракатлари орқали вазифаларни тез ва аниқ бажаришга киришдилар.
   Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази, Жамоат хавфсизлиги Университети, Қўриқлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бошқармалари ҳамда Функционал кўпкураш ҳаваскорлар жамоасидан иборат, 21 та жамоада 4 нафардан иштирокчи, 3 нафар эркак ва 1 нафар аёл атлетлар 24 та шарт ва элементларни тўсиқлар оша турли мураккабликдаги, экстремал шароитларда беллашиб ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

         

    

   Жамоавий ўйинда ҳар бир жамоанинг белгиланган вазифаларни бажариб, тўсиқлардан ўтиши мутахассислар томонидан баҳолаб борилди.
  Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши эса, жамоаларга янада тетиклик ва кўтаринки кайфият бахш этди. Пойгада жисмонан бақувват ва руҳан тетик бўлган, жамоавий ҳамжиҳатликда ҳаракат қилган иштирокчилар, ностандарт шароитлардан, мураккаб тўсиқлардан ўтиб, ғолиблик сари ҳаракат қилдилар.
  Қизғин ва муросасиз кечган пойга якунига кўра, 3-ўринни – 65921-ҳарбий қисм жамоаси, 2-ўринни Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси ҳамда фахрли 1-ўринни Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси қўлга киритди.

         

  Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech