Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Шайхонтоҳур тумани қўриқлаш бўлимида, Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси бўлинмалари ходимлари ўртасида спортнинг функционал кўпкураш тури бўйича Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. 12 та жамоа 20 нафар иштирокчи 6 йўналишдаги шартларни бажариб биринчилик учун беллашдилар. 40 кг оғирликдаги тошларни силтаб кўтариш, арғамчида сакраш, турникка тортилиш, махсус тўсиқлардан ўтиш ва қутилар устидан ошиб ўтиш каби махсус синовлардан ўтган спортчиларнинг шартларни тез ва аниқ бажариб боришини ҳакамлар кузатиб боришди.
Томошабинларнинг олқишлари ҳамда кўллаб қувватлашлари жамоаларга куч бағишлаб уларни янада олдинга интилишга сабаб бўлди. Энг яхши натижани кўрсатиб кучли учликдан жой олган Яшнобод тумани қўриқлаш бўлими жамоаси 3-ўринга муносиб кўрилди. 1-ўринни кўлга киритган жамоадан атиги 3 дақиқа кеч қолган Мирзо Улуғбек тумани қўриқлаш бўлими ходимлари иккичи ўринни кулга киритди. Бошқарма бошлиғи кубоги эса Олмазор тумани жамоасига насиб этди. Функционал кўпкураш федерацияси билан биргаликда ташкил этилган мазкур беллашувда совриндорларга кубок, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech