Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА ЯНГИ СПОРТ ТУРИ ТАРҒИБ ЭТИЛДИ

Функционал кўпкураш федерацияси, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ушбу спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришда муҳим қадамларни қўймоқда.
Жумладан, бугун Функционал кўпкураш федерацияси ташаббуси билан, Федерация аъзоларининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Федерация раиси ўринбосари Л. Раҳматуллаевa ва “Tribe” спорт клуби катта мураббийи Д. Чженлар томонидан функционал кўпкураш (яъни Кроссфит) ҳақида тушунчалар берилиб, мазкур спортнинг аҳамияти, вазифалари хусусида, шунингдек ушбу спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришдаги муҳим қадамлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, ҳамда функционал кўпкураш бўйича спорт тўгараклари фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Янгиликлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech