Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

"UZBEK RACE" ТЎСИҚЛАРНИ ЕНГИБ ЎТИШ БЎЙИЧА ПОЙГА БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий полигонда, мамлакатимизда илк маротаба Функционал кўпкураш федерацияси, Миллий гвардия, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида, "UZBEK RACE" тўсиқларни енгиб ўтиш бўйича пойга мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Миллий гвардия, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Функционал кўпкураш федерацияси раҳбарияти ва мураббийлари, шунингдек, мамлакатимиздаги таниқли спортчилар, спорт клублари вакиллари ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.

Пойгада 16 та жамоа иштирок этиб, ҳар бир жамоада 4 нафардан, 2 нафар эркак ва 2 нафар қизлар ғолиблик учун беллашдилар. Мусобақанинг очилиш маросимида, Функционал кўпкураш федерацияси раиси М. Ғаниев сўзга чиқиб, бугунги кунда мазкур спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди, ҳамда барча қатнашувчиларга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг қуръа ташланиб, қизғин баҳсларга старт берилди. Жамоавий ўйинда ҳар бир иштирокчиларнинг 24 та шартлар асосида, тўсиқлардан ўтиши мутахассислар томонидан баҳолаб борилди.
Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши эса, жамоаларга янада тетиклик ва кўтаринки кайфият бахш этди. Пойгада жисмонан бақувват ва руҳан тетик бўлган, жамоавий ҳамжиҳатликда ҳаракат қилган иштирокчилар, ностандарт шароитлардан, мураккаб тўсиқлардан ўтиб, ғолиблик сари ҳаракат қилдилар.

             

         

Қизғин ва муросасиз кечган пойга якунига кўра, ғолиб жамоаларга диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 3- ўринни қўлга киритган “Ozone Nukus” жамоаси 4 000 000 сўм, 2 - ўринни қўлга киритган – “Befit One” жамоаси 6 000 000 сўм ҳамда фахрли 1- ўринни қўлга киритган - "Ozone қасоскорлар" жамоаси 8 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.

       

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech