Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ МУСОБАҚА, ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА

     Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” спорт ўйингоҳида, Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва бўлинмалари ўртасида, спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича, Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди.

              
    
     Мусобақа очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси раҳбарияти, Қарши шаҳар ҳарбий прокуратураси, вилоят ФВБ, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда жамоатчилик иштирок этди.
12 та жамоадан иборат 48 нафар спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни белгиланган вақт сонияларида қўлларни тўғрига узатган ҳолда 100 маротаба ўтириб туриш, қўллар ерга таянган ҳолда букиб ёзиш, арғимчоққа сакраш машқи ҳамда югуриш эстафета турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

              
    
     Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Миришкор тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси 3-ўринни, Ғузор тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси 2-ўринни ва фахрли 1-ўринни Нишон тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси қўлга киритдилар. Якунида мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Тадбир давомида, Қарши шаҳридаги 45-сонли мактаб ўқувчилари, ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий чиқишлари ҳамда хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага бирдек хўш кайфият улашди. Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Юртимизда оммавий спортни ривожлантириш ҳамда Миллий гвардия Қўриқлаш бўлимлари сафларида хизмат қилаётган ҳар-бир ходимнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишдан иборатдир.

              

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech