Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Навоий вилояти “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти кенгаши билан ҳамкорликда спортнинг “Функционал кўпкураш” тури бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Зарафшон шаҳридаги 1-сонли, Хатирчи туманидаги 88-сонли, Кармана туманидаги 10-сонли ва Навоий шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқувчиларидан иштирок этган ушбу мусобақа қизғин ва баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди. Жами 3 та машқдан иборат баҳсларда жамоалар ўзларининг қандай кучга ва маҳоратга эга эканликларини билиб олдилар. Мусобақа тажрибали ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилиб, ғолиб деб топилган жамоаларга диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech