Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОҚАБАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда Функционал кўпкураш спорт турини аҳоли айниқса ёшлар орасида оммалаштириш, уларнинг мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини янада ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент вилояти Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда Чирчиқ шаҳар 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Функционал кўпкураш спорт тури бўйича Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

         
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Лочин” ва “Арслонлар” жамоалари ҳамда Чирчиқ шаҳар 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Ёш гвардиячилар” ва “Бургутлар” жамоалари ғолиблик учун курашдилар. Умумжамоа ҳисобида “Бургутлар” фахрли I-ўринни, “Ёш гвардиячилар” II- ўринни ҳамда Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари III-ўринларни эгаллаб, кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

         

Янгиликлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech