Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ ФЕДЕРАЦИЯСИ КУБОГИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

25 декабрь куни Функционал кўпкураш федерацияси ва Миллий гвардия ҳамкорлигида Шайхонтоҳур туман қўриқлаш бўлими спорт мажмуасида пойтахтимизнинг барча туманларидаги умумтаълим мактабларининг 9-11—синф ўқувчилари ўртасида спортнинг функционал кўпкураш тури бўйича Федерация кубоги учун мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувларда 24 та жамоанинг ҳар бири 2 нафар қиз ва 2 нафар ўғил болалардан иборат бўлиб, спортчилар 2 йўналишли машқлар жамланмасидаги спорт элементларини бажардилар.
Натижаларга кўра ғолиб жамоалар номи аниқланди:
3-ўрин Чилонзор тумани 168-сонли умутаълим мактаби ёшларига;
2-ўрин Янги ҳаёт тумани 329-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига;
1- ўрин Сирғали тумани 284-сонли умумтаълим мактаби йигит-қизларига насиб этди.
Мусобақада ғолиблари ва фаол иштирокчиларига федерация ва Миллий гвардия томонидан кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech