Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Befit Race-2022 халқаро марафони

19 июнь куни “Амирсой” тоғ курорти ҳудудида Befit Race-2022 тўсиқлар оша югуриш халқаро марафони бўлиб ўтди.

Мусобақада Қозоғистон, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатлар, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси жамоалари иштирок этди.

30 дан ортиқ жамоалар 5 км масофага 14 та тўсиқлар оша ғолиблик учун курашди, ҳар бир жамоада 4 нафардан (уч эркак ва бир аёл) иштирок этди.

Спортчилар ўзларининг эпчиллиги ва жамоавий меҳнати туфайли ностандарт шароитларда қийин тўсиқлардан тез ва аниқ ўтишди.

Қизғин, аммо қизиқарли ўтган мусобақа натижасида Миллий гвардия жамоаси (Валентина Кибалникова, Муҳаммад Тўраев, Бахриддин Умаралиев ва Суннат Салимов) фахрли 1-ўринни эгаллади.

Жамоа ишини пухта ташкил этгани ва тайёргарлиги учун мураббийимиз, Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Александра Котляровага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Сафдошларимизни ғалаба билан самимий муборакбод этиб, «Abu Dhabi Spartan World Championship» жаҳон чемпионатида янада муваффақият ва ғалаба тилаймиз!

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech