Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ МУСОБАҚА ФАРҒОНАДА ЎТКАЗИЛДИ

     Ҳозирда функционал кўпкураш спорт турини тарғиб этиш, жисмонан чиниққан спортчиларни аниқлаш, уларни нуфузли халқаро мусобақаларга тайёрлаш мақсадида, турли мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 20 октябрь куни Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Туризм ва спортни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида мазкур спорт тури бўйича Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.
     Тадбир аввалида иштирокчиларни мусобақа шартлари билан таништириб, сўнгра беллашувларга старт берилди. Мусобақада 5 та жамоа вакиллари 3 босқичда, эстафета, тирсак ёрдамида планка машқи, арқонда сакраш каби беллашув шартлари ва элементларини бажардилар. Мусобақа натижаларига кўра, ғолиб бўлган жамоалар ҳамда фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech