Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ҒОЛИБ ЖАМОА ФИНАЛ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Мамлакатимизда Функционал кўпкураш спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш шунингдек, Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида ҳам мазкур спорт турини оммалаштириш борасида тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, куни кеча Қарши шаҳрида жойлашган “Динамо” спорт майдонида Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида Функционал кўпкураш спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада иштирокчилар белгиланган вақтлар мобайнида қўлларни тўғрига узатган ҳолда 100 маротабадан ўтириб туриш, қўлларни ерга таянган ҳолда букиб ёзиш, арғимчоққа сакраш ҳамда югуриш, эстафета шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

  

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар натижасига кўра ғолиб деб топилган Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси, жорий йилнинг ноябрь ойида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтадиган финал мусобақасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Янгиликлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech