Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ БЎЙИЧА УНИВЕРСИТЕТ БИРИНЧИЛИГИ

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ташаббуси билан Функционал кўпкураш федерацияси ҳамкорлигида Университет биринчилиги бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз аҳолиси, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида Функционал кўпкураш бўйича кўплаб мусобақалар ташкил этилиб, шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлиги, спортга бўлган иштиёқи оширилмоқда. Ана шундай мусобақалардан бири Жамоат хавфсизлиги университетида курсантлар ўртасида ташкил этилди.
                    
Мусобақада Университетнинг олтита бўлинмасининг энг кучли спортчилари: курсант ва аскар батальонларидан ташкил топган терма жамоалар иштирок этди. Танлов мажмуаси 5 та машқни ўз ичига олган бўлиб 5 турдан иборат бўлди. Мусобақада курсантлар турникда тортиниш, тумбага сакраш, тош кўтариш, ердан кўтарилиш ва тушиш машқи ҳамда 150 метрга югуриш машқлари бўйича беллашдилар.
Мусобақа якунига кўра учинчи ўрин 2-курсантлар батальонига, иккинчи ўрин 3-курсантлар батальони жамоасига ҳамда фахрли биринчи ўрин 4-курсантлар батальони терма жамоасига насиб этди. Ғолиб бўлган жамоалар қимматбаҳо совринлар, диплом ва кубок билан тақдирландилар.
                    

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech