Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР ЎРТАСИДА ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ МУСОБАҚАСИ

     Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан 27 октябрь куни Нукус шаҳрида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича бошқарма бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Тўрткўл, Чимбой ва Хўжайли туманларида жойлашган ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган мактабларда таълим олаётган ўқувчилар иштирок этиб, ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Жамоаларнинг мусобақа шартларини қандай даражада бажаришлари ҳақамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

                   

     Синовларда фаол иштирок этиб, барча шартларни аниқ ва хатосиз бажарган иштирокчилар мусобақа сўнгида муносиб тақдирландилар. Умумий ҳисобга кўра Тўрткўл туманидаги 18-сонли мактаб ўқувчилари ўз эпчилликларини намоён этиб биринчи ўринни қўлга киритган бўлишса, иккинчи ўрин Хўжайли туманидаги 15-сонли мактаб жамоасига насиб этди. Нукус шаҳридаги 44-сонли мактабининг ёш гвардиячиларига эса шоҳсупанинг учинчи ўринга муносиб кўрилди. Ғолиблар кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шу билан бирга фаоллик кўрсатган Чимбой тумани 36-сонли мактабнинг ёш гвардиячилари ҳам ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

               

     Спорт ўзаро аҳилликни, дўстликни тарғиб этувчи асосий воситадир. Бу каби мусобақалар ҳам ёшларнинг жисмонан чиниқишлари, ўзаро тажриба алмашишларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech