Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Спортчилар машқларда тобланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари орасида, энг қийин куч ва гимнастика машқларни умумлаштирган спортнинг янги функционал кўп кураш тури яъни “кроссфит” тобора оммалашмоқда.
Бу ходимларнинг жисмонан соғлом, спорт синовларида чидамли бўлишга, бақувват ва иродали спортчиларни тайёрлашга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда жойларда функционал кўпкураш федерациясининг малакали мураббийлари томонидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида мунтазам машғулотлар олиб борилмоқда, шунингдек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун тадбирлар ташкил қилмоқда.
Функционал кўпкураш ўзида 10-та асосий инсоний фазилатларни ривожлантиришга қодир бўлган ўқув тизими:
Юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг чидамлиги;
Тана чидамлиги;
Куч;
Мослашувчанлик;
Қувват;
Тезлик;
Мувофиқлик;
Чаққонлик;
Баланс;
Аниқлик.
Бу оғир ва енгил атлетика, бадиий гимнастика, тош кўтариш, югуриш, сузиш, велосипедда юриш ва бошқалар каби кардио юкларнинг барча турларига асосланган. Мазкур спорт турини нафақат ҳарбий хизматчи ва ходимларда, балки барча уюшмаган ёшлар ўртасида тарғиб қилиш орқали, уларда энг аввало куч, ирода ва чидамлиликни мустаҳкамлаш мақсад қилиб олинган.

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech