Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Функционал кўпкураш қандай спорт тури

Функционал кўпкураш – бу кўп энергия талаб қилувчи, кўп бўғимли ҳаракатлардан фойдаланадиган спорт тури бўлиб, у эркин оғирликдаги машқлар, шахсий тана оғирлиги билан машқлар, циклик (кардио) машқлардан фойдаланган ҳолда махсус тузилган комплекслар тўпламларини бирлаштириб, бир вақт давомида узлуксиз бажаришларни ўз ичига олади.
Ушбу спорт турининг асосий вазифаси – тананинг турли тизимларини жадал ривожлантириш ва умумий соғликни мустаҳкамлашдан иборат. Комбинациялашган машқлар иштирокчиларни чиниқтириш, уларни чидамлилик даражасини ошириш, жисмоний имкониятларини ҳар қандай юкламага мослаштириш.
Машқлар комплексларини ишлаб чиқишнинг асоси бу кўп функционаллик тамойилидир, бу эса тананинг барча функцияларини рақобат йўли билан ишлатиш ва жисмоний жиҳатдан энг яхши тайёрланган спортчиларни аниқлаш имконини беради. Жисмоний қобилиятларни ошириш ва ривожлантириш ҳамда ҳар қандай ҳолатларга мослаштириш қобилияти функционал ҳар қандай шароитларда, ҳар қандай юкламаларга мослашувчанлик функционал афзаллигидир.
Функционал кўпқирралилик кўникмаларга эришиш орқали зарур бўлган бошқа барча спорт турлари учун ҳам фойдали бўлади.

Янгиликлар

9 Окт
2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш (кроссфит) бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди. Унда иштирокчилар жисмоний имконияти, чаққонлиги ҳамда руҳий тетиклигини намоён этдилар. 19 та жамоадан иборат спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни ўтириб туриш, турникда тортилиш, қўлларга таяниб букиб ёзиш, пресс, тумба устидан сакраб ўтиш, югуриш, тошни силтаб кўтариш, тош кўтариб юриш, тренажёрларда ишлаш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин – Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси жамоасига, 3-ўрин ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоасига насиб этди. Мусобақа шартларидан ўрин олган машқларни белгиланган меъёр талаблари асосида бажарган ғолиб ва совриндорлар дипломлар, медаль ва кубок билан тақдирланди. Бу каби спорт мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига функционал кўпкураш спорт турини киритиш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида мазкур спортни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек функционал кўпкураш бўйича Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдир.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech